pdf КАСБ -ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА КАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 318

Алиқулов Салоҳиддин Турдимуродович,

Шакарбоева Шаҳноза Абдуҳакимовна,

Турганов Ёдгор Исматович,

Ахмедова Шоҳида

(Жиззах, Ўзбекистон)

Бугунги умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар таълими ўқув дастурлари маълум маънода объектларни, табиат, жамият ва ишлаб чиқаришдаги жараён ва ҳодисаларни ўрганишга тизимли ёндашувни ўзида акс эттиради. Аммо, бугунги билимларни тақсимлашнинг фанлар тамойили ўқув предметларидаги мураккаблашган чегарани бузмасдан туриб таълимга тизимли ёндашувни тўлиқ жорий этишга имкон бермайди. Шунинг учун ҳам бугунги кунда таълимда фанлараро алоқадорлик тамойили зарур ҳисобланади. Чунки, унинг ёрдамида фанлар тизимидаги сочилган билимларни амалиётга, меҳнат фаолиятига ва кишилик ҳаётига комплекс ҳолда қўллаш учун уларни синтезлаб ўрганиш муаммосини ҳал этилади.