Владелец Алина Число скачиваний: 256
к.пед.н., доцент Холдоров Тургун, преподаватель Файзуллаев Шерзод
(ДжГПИ, Узбекистан)
Аёл зоти борки, табиат ато-инъом этган гўзалликни сақлаш, асраш ва янада гўзаллик, нафосат, ҳар томонлама баркамол бўлиш йўлларини излайди тинмай интилади. Бу аёллик хусусиятларини маьнавий, моддий, тарбиявий жиҳатдан мустаҳкамлашнинг мазмунидир. Бу соҳада машқлар, спорт турлари қисмлари (элементлар), сувга сакраш каби турлари муҳим ўрин тутади. Гўзаллик тушунчаси фақат ташқи кўриниши билан чегараланмайди ва белгиланмайди. Ички гўзаллик (ҳис-туйғулар, маьнавий бойлик нафосатни билиш ва ҳокаъзо). Ташқи (тана аъзолари) кўриниш билан ҳамоҳанг бўлса, буни хақиқий гўзаллик деб тушунмоқ зарур. Халқимизнинг, айниқса кекса авлодларнинг бу жара1ёнларга алоҳида, балки биринчи навбатда қараши, эьтибор ва этироф этишида кенг, чуқур маьно, мазмун, мантиқ ва мохият муаммодир.