Владелец Алина Число скачиваний: 375
Тўраев Аброр Салохиддинович,
Жиззах (Ўзбекистон)
Тарихга назар ташланса, бугунги кунда буюк давлатлар мақомига эга бўлган айрим мамлакатлар кўпгина минтақаларни ўзларининг “ҳаётий манфаатлари” ҳудуди сифатида босиб олиб, узоқ вақт мустамлакачилик сиёсатини юритишган. Айнан босиб олинган ҳудудларнинг табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш, бу мамлакатларнинг моддий ва маънавий бойликларини ўзлаштириш уларга улкан ва қудратли давлатга айланишга имконият яратди. Гегемонизм (юнон. гегемония - етакчилик, бошқариш) — ана шундай мақсадларга хизмат қиладиган ғоялардан бири бўлиб, у ижтимоий гуруҳ, синф, давлат ёки этноснинг бошқа гуруҳлар, синфлар, давлат ва этнослар устидан етакчиликка даъво қилишини англатади[1].