pdf РАҲБАРЛИК ФАЛСАФАСИ: ХОРИЖ ВА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ МИСОЛИДА Популярные

Владелец Число скачиваний: 381

Гулямова Саодат Толибовна,

Ахмедова Заррина Жамиловна

Бухоро, Ўзбекистон

Замонавий ва самарали ишлаб чиқариш бошқаруви тизимини шакллантириш кўп жиҳатдан раҳбарнинг касбий фаолиятига ва у томонидан амалга ошириладиган ички сиёсатга узвий боғлиқдир. Ишлаб чиқариш соҳаси раҳбарининг касбий фаолиятида кузатиладиган ижобий кўрсаткичлар меҳнат унумдорлигининг ўсишига, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларнинг ишлаб чиқилишига, ишчи-ходимлар орасида меҳнатдан бегоналашув сингари салбий иллатларнинг кескин камайишига, уларда эртанги кунга ишонч ҳиссини шакллантиришга, ишлаб чиқариш жамоасида ижтимоий-руҳий муҳитнинг янада соғломлашувига туртки беради.