pdf ТУШКУН КАЙФИЯТНИ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

Владелец Число скачиваний: 87

Феруза Маъмурова

Бунед Абдулхафизов

Наманганский инженерно-педагогический институт

Узбекистан, город Наманаган

Аннотация: Муаллифлар мақолада инсонлардаги тушкун кайфият унинг турлича намоён бўлишлари ва тушкун кайфиятни фаолият самарадорлигига салбий таъсирлари ҳақида ҳамда уларни олдини олишнинг психологик усуллари тўғрисида ёзиб ўтган. Мутахасислар фикрига кўра биз эътибор бермайдиган оддийгина кайфиятдаги тушкунлик ҳолати ҳар-бир инсонга айниқса ўсиб келаётган ёшларнинг фаолиятига, билимларини пухта эгаллашларига, мотивацияларига, фикрлашларига салбий таъсир кўрсатади. Баъзан инсон бу ҳолатга тушиб қолганинни ўзи билмай қолади. Бу холатга шахслар ўта кўп ақлий зўриқишлар натижасида, атрофдагилар билан келиша олмаслик, оиладаги мухит, психологик жароҳатлар натижасида, «Мен» сиймосининг заифлиги сабабли тушкун кайфиятга тушиб қолишлари мумкин.