Владелец Алина Число скачиваний: 379
Ахмедов Тўйчи Адашевич,
Каримов Санжар Синдорқулович,
Жиззах, Ўзбекистон
Ўзбекистонда маҳалла маънавий-маърифий қадриятларни сақловчи ва тарғиб этувчи муқаддас маскан. Унинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бир қатор қонуности ҳужжатлари билан мустаҳкамланди. Хусусан, Конституциянинг 105-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми қуйидагича ифодаланди: «Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.