folder Социологические науки

Документы

pdf DINIY EKSTREMIZM JAMIYAT HAYOTI UCHUN TAHDID Популярные

Владелец Число скачиваний: 433

B.I.Hasanov

JizPi talabasi U.T.Qudratov JizPi talabasi

Jizzax, O’zbekiston

Butun jahonda tinchlik va barqarorlikka tahdid soluvchi eng katta muammolardan biri diniy ekstrimizm va terrorizmdir. Diniy ekstrimizm turlicha ko’rinishlarda namoyon bo’lmoqda. Diniy ekstrimizm va terrorizmning maqsadi begunoh odamlarni qo’rqitish yo’li bilan hokimyatga erishishdir. Xalqaro terrorizmning maqsadi esa – butun dunyoni bo’sundirish uchun har qanday qabihlikdan qaytmaslik. Zamonaviy terrorizmning harakterli tomonlaridan biri, uning siyosiy yo’naltirilganligidir.

pdf МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИ: МАЪНАВИЙ-ТАРБИЯВИЙ ТАРҒИБОТ ЖАРАЁНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 386

Ахмедов Тўйчи Адашевич,

Каримов Санжар Синдорқулович,

Жиззах, Ўзбекистон

Ўзбекистонда маҳалла маънавий-маърифий қадриятларни сақловчи ва тарғиб этувчи муқаддас маскан. Унинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бир қатор қонуности ҳужжатлари билан мустаҳкамланди. Хусусан, Конституциянинг 105-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мақоми қуйидагича ифодаланди: «Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.

pdf ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАҚСАД ВА МАҚСАДСИЗЛИК Популярные

Владелец Число скачиваний: 383

Каримов Санжар Синдорқулович

(Жиззах, Ўзбекистон)

Глобаллашув жараёнлари мамлакатлар ҳаётининг барча жабҳаларига жадал кириб бораётган ҳозирги шароитда ёшларда ҳаётий мақсадларни шакллантириш масаласи маънавий соҳадаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Нафақат бугунги кун балки, кишилик тараққиётнинг ҳар бир босқичида ёш авлод тарбияси доимо долзарб масала бўлиб келган. Шунга кўра, тараққиётнинг ҳар бир босқичида ёш авлод тарбиясига турли давр мутафаккирлари ўзига хос фикрлар билдирганлар, айни пайтда уларнинг бу масалага ёндашувлари ҳам ўзига хос кўринишга эга бўлган.

pdf ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МИЛЛИЙ ҒОЯ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 363

Ижод Аҳмедов Нарзиқулович

(Жиззах, Ўзбекистон)

Ҳозирги даврда жамиятлар ривожланишини глобаллашув жараёнларининг одамлар менталитети, маънавий дунёси, ижтимоий хатти-ҳаракатларига таъсирисиз тасаввур этиб бўлмайди. Инсоннинг кейинги тараққиёт йўллари глобаллашув шароитида шахснинг ижтимоий онги, йўналтирувчи мақсадлари, қадриятлари, ҳаётий тушунчалари, дунёқараши ва охир-оқибат унинг жамият билан муносабатларида қандай ўзгаришлар содир бўлаётганига боғлиқ. Шунинг учун ижтимоий ва гуманитар фанларда глобаллашувнинг жамият ҳаётининг нафақат иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, балки, маданий ва мафкуравий соҳаларига таъсири масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

pdf ЁШЛАРНИНГ СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШДА ҲОРИЖ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 394

Джасанова Сайёра Янгибоевна

Жиззах, Ўзбекистон

Жамият сиёсий маданиятининг шаклланишида уни маънавий-ахлоқий жиҳатдан янгилаш ва ривожлантириш, умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг миллий маънавий-маданий меросини тиклаш ва ривожлантириш зарур. Фуқаролар сиёсий маданиятининг ўзига хос ва мос тарзда сиёсий ҳаётда намоён бўлиши билан боғлиқ қадриятларимизни тиклаш, халқнинг маънавий руҳий эҳтиёжларини миллий истиқлол ғоялари асосида қондириш жамиятнинг сиёсий маданиятини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

pdf ЖАМИЯТДА ЖИСМОНАН ВА РУҲАН СОҒЛОМ ФАРЗАНДНИ ТАРБИЯЛАШДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 362

Муслимова Гуландом Болаевна

Бухоро, Ўзбекистон

Оила - бу жамиятнинг негизи, бир ажралмас бўғини бўлиб, инсон шахс сифатида шаклланадиган маскан бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир ота-она ўз юрти, Ватани учун етук, яъни жисмонан соғлом, руҳан тетик, ахлоқан пок фарзандлар тарбиялашни ҳаётидаги энг улуғ мақсад, деб билади. Шубҳасизки, оиладаги соғлом муҳитни авваламбор ота-она, яъни катталар яратади, чунки фарзанд шу оила деган муқаддас даргоҳда туғилади, улғайиб, камол топади. Соғлом фарзанд аввало, соғлом оиланинг мевасидир. Ёш бола кўпинча, кимгадир - қиз бола, она ёки опасининг, ўғил бола, ота ёки акасининг ҳатти-ҳаракати, кийиниши, муомаласига тақлид қилишни ёқтиради.

pdf ОДАМ САВДОСИ – ГЛОБАЛ МУАММО Популярные

Владелец Число скачиваний: 381

Абдусамадов Фаррух Музаффар ўғли,

(Жиззах, Ўзбекистон)

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда инсон қадр-қиммати олий қадрият сифатида эътироф этилди. Айниқса, бу ҳолат қабул қилаётган қонунларимизда тўлиқ ўз аксини топмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, бизлар қабул қилаётган ва амалга ошираётган жамики ислоҳотлар инсон манфаатлари йўлида, унинг ҳақ-ҳуқуқлари муҳофазаси йўлида хизмат қилмоғи керак.

pdf ХОРАЗМ ХАЛФАЧИЛИГИНИНГ ТАРИХИ УЛАРНИНГ МАРОСИМЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 391

ЖДПИ ўқитувчиси Г.Қ.Раззоқова

Жиззах,Ўзбекистон

Хоразмда кенг тарқалган халфачилик анъаналари хусусиятларини ёритувчи махсус илмий тадқиқот ханузгача амалга оширилгани йўқ. Фақат Ҳ.Т.Зарифов, Ж. Қобулниёзов, М.Саидов каби фольклоршунослар бу хусусда айрим фикрларни билдирадилар. Шунингдек профессор С.Рўзибоевнинг халфачилик анъаналари ва уларнинг достончилик анъаналарига оид кузатишларини бу борадаги, дастлабки қадам деб баҳолаш мумкин.1 Лекин буларнинг бирортаси ҳам “Халфа” сўзининг ўзига хос ижрочилик анъанаси сифатидаги маъноси қандай ва қачон пайдо бўлганлиги ва шу жараённинг тарихий бадиий эволюцияси масаласи ёритиб берилмайди. Масаланинг бу томонини ойдинлаштирмай, достон ижрочилигини тўла тасаввур қилиб бўлмайди.

pdf ШЕКСПИР ХРОНИКАЛАРИДА СЭР ЖОН ФАЛЬСТАФ ОБРАЗИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 369

ЖизПи асистенти Х.Н Иргашев

Жиззах,Ўзбекистон

Уильям Шекспир уз бир катор асарлари (Генрих IV,Виндзорлик нозанимлар)да уддабуррон рицарь Сэр Жон Фальстаф образини бош кахрамонлар каторида каламга олади. Фальстаф образи шунчалик зур махорат билан тасвирланганки,хатто уни Хамлет,Оттело, Кирол Лир, Граф Голстер каби персонажлар билан бир каторга куйиш мумкин. Гарчи Хамлет,Оттело, Кирол Лир фожиалардаги трагик кахрамонларнинг энг олий намуналари булса, Сэр Фальстаф муаллиф фантазациясида шаклланган комик образларининг юкори махсули саналади.