pdf ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА МИЛЛИЙ ҒОЯ ШАКЛЛАНИШИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 358

Ижод Аҳмедов Нарзиқулович

(Жиззах, Ўзбекистон)

Ҳозирги даврда жамиятлар ривожланишини глобаллашув жараёнларининг одамлар менталитети, маънавий дунёси, ижтимоий хатти-ҳаракатларига таъсирисиз тасаввур этиб бўлмайди. Инсоннинг кейинги тараққиёт йўллари глобаллашув шароитида шахснинг ижтимоий онги, йўналтирувчи мақсадлари, қадриятлари, ҳаётий тушунчалари, дунёқараши ва охир-оқибат унинг жамият билан муносабатларида қандай ўзгаришлар содир бўлаётганига боғлиқ. Шунинг учун ижтимоий ва гуманитар фанларда глобаллашувнинг жамият ҳаётининг нафақат иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, балки, маданий ва мафкуравий соҳаларига таъсири масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.