Владелец Алина Число скачиваний: 357
Муслимова Гуландом Болаевна
Бухоро, Ўзбекистон
Оила - бу жамиятнинг негизи, бир ажралмас бўғини бўлиб, инсон шахс сифатида шаклланадиган маскан бўлиб ҳисобланади. Ҳар бир ота-она ўз юрти, Ватани учун етук, яъни жисмонан соғлом, руҳан тетик, ахлоқан пок фарзандлар тарбиялашни ҳаётидаги энг улуғ мақсад, деб билади. Шубҳасизки, оиладаги соғлом муҳитни авваламбор ота-она, яъни катталар яратади, чунки фарзанд шу оила деган муқаддас даргоҳда туғилади, улғайиб, камол топади. Соғлом фарзанд аввало, соғлом оиланинг мевасидир. Ёш бола кўпинча, кимгадир - қиз бола, она ёки опасининг, ўғил бола, ота ёки акасининг ҳатти-ҳаракати, кийиниши, муомаласига тақлид қилишни ёқтиради.