pdf ХОРАЗМ ХАЛФАЧИЛИГИНИНГ ТАРИХИ УЛАРНИНГ МАРОСИМЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 388

ЖДПИ ўқитувчиси Г.Қ.Раззоқова

Жиззах,Ўзбекистон

Хоразмда кенг тарқалган халфачилик анъаналари хусусиятларини ёритувчи махсус илмий тадқиқот ханузгача амалга оширилгани йўқ. Фақат Ҳ.Т.Зарифов, Ж. Қобулниёзов, М.Саидов каби фольклоршунослар бу хусусда айрим фикрларни билдирадилар. Шунингдек профессор С.Рўзибоевнинг халфачилик анъаналари ва уларнинг достончилик анъаналарига оид кузатишларини бу борадаги, дастлабки қадам деб баҳолаш мумкин.1 Лекин буларнинг бирортаси ҳам “Халфа” сўзининг ўзига хос ижрочилик анъанаси сифатидаги маъноси қандай ва қачон пайдо бўлганлиги ва шу жараённинг тарихий бадиий эволюцияси масаласи ёритиб берилмайди. Масаланинг бу томонини ойдинлаштирмай, достон ижрочилигини тўла тасаввур қилиб бўлмайди.