pdf ЎРТА ОСИЁНИНГ АНЪАНАВИЙ УСТУНЛИ-ТЎСИНЛИ ҚУРИЛМАЛАРЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 302

Илхомжон Қосимов

Хумора Сатимбоева

Наманганский инженерно - педагогический институт

Узбекистан, город Наманган

Ўрта Осиёнинг устунли-тўсин¬ли қурилмалари юнон-рим ордерлари каби нафақат конструктив, балки бадиий гўзаллик вазифасини хам бажарган. Устунли-тўсинли қурилмаларнинг қисмлари (пойдевор, устун, тана, калла, боша, тўсин, хари, вассалар) ёрдамида айвон ва шифт композициясининг махобат¬лилиги таъминланган. Бундай қурилмалар ёрдамида сахни кенг хоналар ва айвонлар томи ёпилган, уларнинг тантанаворлигига эришилган. Устунлар хона томини икки, тўрт ёки ундан кўп қисмларга бўлиб, тўсинлар кесишган жойларда ўрнатилган.