pdf Бузоқ СЎЗИ ҚАНДАЙ КЕЛИБ ЧИҚҚАН? Популярные

Владелец Число скачиваний: 394

Турсунали Жумаев

Қарши, Ўзбекистон

Бузоқ сўзининг пайдо бўлиши тилимизнинг, туркий тилларнинг, олтой оиласига мансуб тилларнинг – умуман тилларнинг жуда кўпига мансуб бўлиб, вақтга нисбатан жуда қадимий, ҳудудга нисбатан беҳад кенгдир. Бу сўз илк марда “Ирқ битиг” да бузағу~бγзəгγ шаклида қўлланган. Кейинги ёзма ёдгорлик уйғур ёдгорлиги бўлмиш сарой ёзувлари бўлмиш Калйанамқара ва Папамқара, ундан кейин эса Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида, турфон ёзувларида, XIV асрга оид ёзма ёдгорликларда қўлланган. Бузоқ сўзининг энг қадимги шакли бузағы кўринишида турк тилининг айрим шеваларида ҳозиргача сақланиб қолган [1, б. 268].