Владелец Олег Число скачиваний: 407
Қиёмов Ф. Р., катта ўқитувчи
Ўзбекистон Республикаси, Қарши давлат университети
Халқ тарихида рўй берган ўзгаришлар, энг аввало, унинг тилида, шу тилнинг лексик таркибида ўз аксини топади, сўнгра мазкур тилнинг бошқа соҳалари бўлган - фонетикаси ва грамматикасида акс этади. Сўзларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва тараққиёти халқ тарихи, шу халқнинг сўзлашув тили, адабий тил анъаналари ва адабий тил тарихи билан боғлиқ бўлиб, шу сўзлар унинг луғат бойлигини ташкил этади. Ҳар бир халқнинг, миллатнинг луғат бойлиги ўз тараққиётининг ички қонуниятларига мувофиқ равишда шевалардан сўз олиш натижасида ёки бошқа ҳалқлар билан ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муносабатлари натижасида бойиб, ривожланиб боради. Бир тилдан иккинчи тилга сўз ўтиши натижасида тилнинг сўз бойлиги ортади ва луғат таркиби доираси кенгаяди [1, 48]. Жумладан, ўзбек тилининг луғат состави ҳам форс-тожик, араб, рус, инглиз ва бошқа тиллардан сўз ўзлашиши натижасида бойиган.