pdf ХАМСАНАВИСЛИКДА НАВОИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 249

Равшанова Г.Қ.

Ўзбекистон Республикаси

Қарши давлат университети

Шарқ адабиётида хамсачилик анъанаси узоқ тарихга эга бўлиб, ушбу анъанани озарбайжон шоири Низомий Ганжавий бошлаб берган. Низомий яратган “Хамса” фақатгина ўз халқи адабиёти учунгина эмас, балки Шарқ халқлари адабиётида ҳам янги саҳифани очди. Низомийдан кейин хамса яратиш кучли бир адабий анъанага айланди. Хамса яратиш учун беш достон ёзибгина қолмасдан, балки Низомий достонларининг жанри, номланиши, композицияси, сюжети, вазни, образларига монанд бўлиши, аммо Низомий “Хамса”сининг такрори бўлмаслиги лозим эди. “Хамса” яратишга қўл урган ҳар бир ижодкор сўз санъати тараққиётида янги поғонага кўтарила олган намуна бўлиши керак. Бундай мураккаб анъана туфайли ўнлаб шоирлар хамса яратган бўлсаларда уларнинг аксарияти бу соҳада муваффақият қозона олмади. Низомийдан кейин фақатгина уч шоир улуғ хамсанавис бўлиб, Низомий қаторидан ўрин олишга муяссар бўлди. Булар ҳинд шоири Хисрав Деҳлавий, тожик шоири Абдураҳмон Жомий ва улуғ ўзбек шоири Алишер Навоийдир.