pdf АБУЛҒОЗИЙНИНГ ЛИНГВИСТИК ҚАРАШЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 393

Жабборов Эшпулат,

Ўзбекистан Республикаси

Қарши давлат университети

Республикамиз Президенти И.Каримов маданий меросимизнинг буюклиги хусусида сўз юритар экан, “Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани” [1:30] ни фахр билан тилга олади. Шундай улуғ зотлардан бири Абулғозий Баҳодирхондир. Ундан бизга икки тарихий-этнографик асар - “Шажараи турк” ва “Шажараи тарокима” мерос қолган. Бу асарларда Абулғозийнинг лингвистик қарашлари хусусида кўплаб фактлар учрайди. Жумладан, олимнинг айрим сўзларга берган изоҳлари, тиллараро баъзи бир лексик-семантик қиёслари, этимологик тушунтиришларидан ташқари, асарларда берилган тилшуносликнинг фонетика, сўз ясалиши, шакл ясалиши ҳодисалари билан боғлиқ маълумотлар ҳамда айрим лингвистик атамалар тил илми учун, айниқса эски ўзбек тили фани учун катта илмий қимматга эгадир. Қуйида олимнинг ана шу соҳадаги айрим қарашлари хусусида фикр юритишга ҳаракат қиламиз.