Владелец Олег Число скачиваний: 409
Каххарова Шахноза Абдимуминовна
г. Карши, Узбекистан
Алишер Навоий “Хазойин ул-маоний”даги ўнлаб ғазаллари, бир неча қитъа ва рубоийларида фано сўзини тилга олади ҳамда бир қанча маънода қўллайди. “Алишер Навоий асарлари қисқача изоҳли луғати”да эса бу сўзнинг бор-йўғи 2 та маъносигина изоҳланган. Яъни: “1. Йўқ бўлиш; тугалиш; ўлиш; бақосизлик; 2. Ўзликни йўқотиб, бутун борлиқдан кечиб, илоҳиятга сингиш (тасаввуфда); Дайри фано – маж. Дунё (тасаввуф таъбирида) деб изоҳ берилган [1:632]. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ҳам айни шундай изоҳ мавжуд [2:324]. Албатта, бу изоҳларни фано сўзининг истилоҳий маънолари деб қабул қилсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Негаки, бу сўзнинг реал ҳаётда, мумтоз бадиий адабиётда ва тасаввуф шарҳида бир-биридан кескин бўлмаса-да, бир неча мазмуний фарқи бор эканини сезиш қийин эмас.