Владелец Олег Число скачиваний: 249
Мўминова С. А., филология фанлари номзоди
Ўзбекистон Республикаси, Қарши давлат университети
Дунёда шундай сиймолар бўладики, улар нафақат ижоди, балки шахсий ҳаёти билан ҳам кишилар маънавиятини юксалтирадилар. Ана шундай дунё тан олган буюк шахслардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” [2011] номли достонида Бобурнинг ”Бобурнома”сидан илҳомланиб яратган юзта турли ҳажмдаги шеърлари ва мухаммаслари жамланган. Бу асар ҳақида шоирнинг ўзи китоб муқаддимасида шундай деб ёзади: “ … бу қисқа, аммо туганмас ҳаётнинг, зим-зиё оламни ёритган чақиндай тез сўнган, лекин, мана беш юз йиллардан буён тўхтамай давом этиб келаётган, мардлик ва матонат, ғурбату фироқ, меҳнату аламларга тўла умрнинг юз лаҳза, юз ҳолатини қўлимдан келганча ифодалаб беришга ҳаракат қилдим”[1.6].