pdf “Миллий ғоя” лингвомаданиятшунослик луғати ва унда концептуал лексикография Популярные

Владелец Число скачиваний: 440

Тожиева Г.Н. – мустақил изланувчи

Ўзбекистон Республикаси,

Қарши давлат университети

Ўқувчиларни она тилининг имкониятлари билан қуроллантиришнинг лингвомаданиятшунослик концепцияси уларнинг лингвомаданий компетенциясини шакллантиришида ҳал қилувчи омил бўлиб, бу концепция асосида ўқувчи тилни маданий мағиз билан бирга эгаллаб боради. Эгалланган бу имконият асосида у ўзининг муайян миллат маданий фонига мансублигини ҳамда умуминсоний маданий меросга ҳақлилигини англаб етиш кўникмасига эга бўлади, шаклланган бу кўникма таълим жараёнида унинг малакаси даражасига тинимсиз айланиб бораверади.