Архив
26-27 октября, 2015
Филологические науки
Ҳозирги ўзбек шеъриятида эстетик идеал ва унга ёндашув масаласи
Владелец Олег Число скачиваний: 330
Карамова Шохида Луфтиллаевна
г. Карши, Узбекистан
Адабиёт пайдо бўлибдики, унинг эзгуликка хизмат қилиш вазифаси ўзгармай келади. Даврлар ўтиб, замонлар ўзгариб, адабиётнинг шакл ва мундарижаси янгиланиб бориши табиий, лекин унинг инсон руҳиятига, ҳис-туйғуларига дахлдорлиги моҳиятан аслига содиқдир. Худди шунингдек, бадиий адабиётда ижодкорнинг поэтик тафаккурини намоён этувчи эстетик идеал тушунчаси санъат асарлари билан ёнма-ён яшайди; бадиий асарларнинг умрини белгилайди.