Владелец Олег Число скачиваний: 262
ШОДМОНОВ Нафас
Узбекистан, г. Карши
Ўзбек адабиёти тарихида Носируддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асари насрий қиссачиликнинг илк ва юксак намунаси сифатида жуда кўп адабий хусусиятларга эга экани билан қайта-қайта мурожаатларга сабаб бўлиб келмоқда. Унинг ҳозирда бир неча қўлёзма нусхалари мавжуд бўлиб, улар XV асрда кўчирилган Лондондаги Британия музейида, XVI асрда кўчирилган Санкт-Петербург давлат кутубхонасида ҳамда Тошкент давлат Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида (инв. № 1025, 7397, 1874, 1834, 6246, 6685, 6127) сақланади. Тошкентда сақланаётган қўлёзмаларнинг деярли ҳаммасида асарнинг охирги варақлари мавжуд эмас. Лондон ва Санкт-Петербург нусхаларида асар ўрта варақларида нуқсон бор. “Қисаси Рабғузий” 1859, 1873, 1878 ва 1881 йилларда Қозонда, 1900, 1903, 1905, 1910, 1911 йилларда Тошкентда тошбосма усулида чоп этилган. Бу нашрлар нусхалари ҳам Тошкентда сақланади. Истанбулда ҳам “Қисаси Рабғузий” турк олимлари томонидан нашр эттирилган.