pdf АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕЪРИЯТИНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 441

Шодмонова Дилдор Эргашевна

г. Карши, Узбекистан

Ҳар қандай шеърий асар матни ҳам, аввало, индивидуал нутқий системадир. Шеърий нутқ индивидуаллиги шунда яққол кўзга ташланадики, унда жамият ижтимоий психологиясининг шахсий инъикоси, ижтимоий тафаккурнинг “кичрайган” кўриниши шоирнинг иқтидори, кайфияти, жамият идеалларига муносабати, тил лисоний имкониятларидан фойдаланиш малакаси (тил билими), ҳаёт тажрибаси ва нутқ шароити билан яхлитлик касб этади. Бу эса шоир феноменининг бетакрорлигини таъминлайди. Мазкур яхлитлик ва унинг ҳар бир узви Абдулла Орипов шеъриятида ўзига хос хусусияти билан ажралиб туради. Улардан бири ҳақида сўз юритишга тўғри келганда, албатта, қолганлари ҳам таҳлилга тортилади. Зеро, система унсурлари, аввало, ажралмас, диалектик боғлиқликда яшайди.