Владелец Олег Число скачиваний: 401
Юлдошева Н.Э. - филология фанлари номзоди
Ўзбекистон Республикаси,
Қарши давлат университети
Миллий мустақиллигимиз, бир томондан, миллийлик яққол намоён бўладиган, “миллатнинг ойнаси” сифатида эътироф этилган она тилимизни унинг ўз ички қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ қилиш учун кенг имкониятлар эшигини очди. Иккинчи томондан эса, она тили таълими жараёнида грамматик қурилишнинг ўзига хослиги асосида ёш авлодда миллий тафаккурни ўстириш учун кучли замин ҳозирланди [4, Б. 204]. Профессор Н.Маҳмудов айтганидек, истиқлолга қадар “ўзбек тили ҳодисаларини рус қолипларига солиб тушунтириш“[5, Б. 5] мажбурий эди. Бу нафақат ўзбек тилига, балки барча туркий тилларга муносабатда ҳам кўзга ташланар эди [6, Б. 244].