pdf ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ МУСИҚАНИНГ ТУТГАН ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 404

Абдужаббор Раҳмонқулов,

доцент Қашқадарё ВХТХҚТМОИ (Узбекистон)

Ҳозирги кунда жамиятимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири баркамол шахсни тарбиялашдан иборатдир. Президентимиз таъкидлаганидек «Биз халқимизнинг дунёда ҳеч ким-дан кам бўлмаслиги, фарзандаларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, дона ва албатта бахтли бўлиб яшаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади. Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва маъсулиятимизни йўқотсак бу ўта муҳим ишни ўз холига, ўзбўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин» [1;4]