default ФРАЗЕОЛОГИК БИРИКМАЛАР ТАРКИБИГА КИРГАН ҚЎШМА РАВИШЛАРНИНГ СТРУКТУРАЛ- СЕМАНТИК ТАҲЛИЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 455

Элмуродова Гулрух

город Карши, республика Узбекистан

Инглиз тили грамматикасидан бизга яхшм маълумки, равишлар одатда феъллардан англашилган ҳаракатнинг бажарилиш тарзини билдириб, бу ҳаракат маъносига аниқлик киритади. Масалан: He drives the car саrefully. Айрим тоифа равишлар эса сифатлар билан бирикиб унинг маъносига ҳам қўшимча аниқлик киритади. A very interesting book. Юқорида кўриб отганимиздек, тилда қўшма сўзларнинг ҳосил қилиниши жараёнида равишлар ҳам фаол иштирок этадилар. Ҳосил қилинган қўшма равишларнинг айримлари ўз ҳусусиятларини сақлаб қолгани ҳолда айримлари қўшимча маъно кашф этадилар. Инглиз тилида мавжуд бўлган равишларнинг таърифи ва таснифи билан танишиб чиққач шундай хулосага келдикки, равишлар анъанавий тарзда ўз шаклини ўзгартирмайдиган ва асасан, кўрсатиш (дейксис) вазифасини бажарадиган сўзлар тоифасига киритилади.