Владелец Алина Число скачиваний: 382
Некбоева Раъно Зокировна
город Карши, республика Узбекистан
Қўшма сўзларни ҳам тузилиш (структура), ҳам семантик (маъно плани) нуқтаи назардан классификациялаш масаласи, умуман барча тилларда ҳам, хусусан бизнинг тадқиқот объекти бўлган инглиз ва рус тилларида ҳам анча мураккаб ва ҳалигача тўла ҳал бўлмаган масалалардан ҳисобланади. Бунда тилшунослар дуч келиши аниқ бўлган муаммолардан бири барча тиллар учун универсал характерга эга бўлган тадқиқот мезонларини ишлаб чиқишдир. бўлганда ҳам бутунлай тузилиш жиҳатидан бир-биридан узоқ бўлган инглиз ва ўзбек тиллари учун умумий характерга эга бўлган классификация мезонини топиш ёки ишлаб чиқиш ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.