pdf ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИДА САНЪАТНИНГ АХАМИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 209

Маматқулов Элдор Сафарович

Тер ДУ Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси

Санъатни англаш инсонда ўзига хос маҳорат талаб этади. Шунинг учун устозларимиз «Санъат — инсон ақлу заковатининг буюк кашфиётидир» деб айтишган. Айни пайтда, «Санъат маҳоратнинг энг олий даражасида вужудга келади» деган пур маъно сўзларимиз ҳам халқимизнинг буюк хикматларидандир. Ҳакиқатан ҳам, санъатни тушуниш санъатни яратишдек мураккаб эканини билишимиз керак. Одатда, махсус маълумотга эга бўлмаган одамлар оддий тасвирларни санъат асари деб тушунадилар. Масалан, савдо расталаримиз пештаҳталаридаги реклама мақсадида намойиш қилинадиган турли хил расмлар ва хокозолар бунга ёрқин мисол бўла олади. Аслида, буларнинг биронтаси санъат асари ҳисобланмайди. Чунки санъат асарлари санъаткор томонидан маҳорат билан яратилиши шарт.