folder Философские науки

Документы

pdf SHARQ MUTAFAKKIRLARI IJОDIDA MA’NAVIY- AXLOQIY TUSHUNCHALARNING YORITILISHI Популярные

Владелец Число скачиваний: 369

Sadiqova Umida Botirovna

UrDU “Pedagogika va psixologiya” kafedrasi o’qituvchisi

Sardorbekov Sherzod.

UrDU “Filologiya” talaba Atamuratov Jamshid.

UrDU “Filologiya” talaba

Annatasiya: Ushbu maqola sharq mutafakkirlari ijоdida ma’naviy- axloqiy tushunchalarning yoritilishiga qaratilgan.

Kalit so`zlar: Ma`naviy ahloqiy, vatan , yahshi hulq,odob ahloq, alloma.

Key words: spiritual, moral, patriotic, good manners, ethics, morality, scientists

default БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ШАХС МАЪНАВИЯТИНИНГ АХЛОҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 362

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўбекистон)

Кишиларнинг билими ошиб, дунёқараши ўзгариб бориши натижасида жамиятда барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш, бошқача айтганда ижтимоий тартибни ўрнатиш ва сақлаб туриш мақсадида инсон ўзи учун иккита ижтимоий регуляторни, яъни ҳуқуқ ва ахлоқни ўйлаб чиқди. Ҳуқуқ ва ахлоқ одамлар ўртасидаги муносабатларни муросага солиш ва келиштириш орқали жамиятда тартиб ўрнатади. Агар одамлар ўртасидаги муносабат ҳуқуқ ва ахлоқ воситасида муросага солинмаса, жамият сон-саноқсиз зиддият, қарама-қаршиликлар ва урушлардан иборат бўлиб бундай жамият охир-оқибатда инқирозга юз тутади. Чунки, одамларнинг манфаатлари, қизиқишлари хилма-хил бўлиб, уларни қондириш жараёнида табиий равишда зиддиятлар келиб чиқади.

default ЁШЛАРДА МАНТИҚИЙ ФИКР ЮРИТИШ МАДАНИЯТИНИНГ УСТУВОР ЙУНАЛИШЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 372

Абдурахмонова Салтанат Раҳматуллаевна

(Термез, Узбекистан)

Жамиятни демократик янгилаш, модернизация қилишнинг ҳозирги босқичида олий таълимнинг олдида тўрган муҳим вазифалардан бири талабаларнинг мантиқий фикр юритиш маданиятини ривожлантириш, хусусан, уларнинг мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини такомиллаштиришдан иборат. Мантиқнинг долзарблиги ўқув жараёнида янги ахборот ва педагогик технологияларнинг қулланиши ва умуман, кўз унгимизда ахборот цивилизациясининг шаклланаётгани билан янада ортади. Мазкур вазифани ҳал этишнинг самарали воситаларидан бири талабаларнинг билиш умуммантиқий методлари, далилли муҳокама юритиш усулларини ўзлаштиришга эришишдан иборат.

pdf ИЖТИМОИЙ – ФАЛСАФИЙ БИЛИШ МАЗМУН ВА МОҲИЯТ БИРЛИГИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 365

Турдибоев Бозор Худойбердиевич

(Термиз, Ўзбекистон)

Жамият барча ижтимоий фанларнинг билиш объекти. Барча ижтимоий фанлар жамиятнинг у ёки бу томонининг ўзаро боғланиш ва қонуниятларини ўрганади. Ижтимоий фалсафа эса жамиятни, биринчидан, онтологик жиҳатдан ўрганиб, бунда жамиятнинг анатомик манзараси акс эттирилади. Иккинчидан, жамиятни диалектик жиҳатдан таҳлил қилади. Жамиятнинг умумижтимоий қонунлари ва ҳаракатлантирувчи кучларини ўрганади.

default ИСЛОМ МИНТАҚА МАДАНИЯТИ РИВОЖИДА МАҲМУД АЗ-ЗАМАҲШАРИЙ МЕРОСИНИНГ ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 359

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўзбекистон)

Ислом минтақа маданиятининг энг юксак қадрияти тавҳид эътиқодини бутун қудрати, мазмуни, амалий моҳияти ва кўлами билан англаб этиш минтақанинг илғор зиё эгалари учун неча асрлик юмуш бўлди. Бу йўлда минтақа маънавияти камолот йўлининг бир қатор пиллапояларини босиб ўтди. Улардан дастлабки поғонасини Сунна босқичи деб аташ мумкин.

default МАНТИҚ ФАНИНИ “ДАЛИЛЛАШ ВА ИСБОТЛАШ” БЎЛИМИ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 364

Туропова Севара Каттақуловна

(Термиз, Ўзбекистон)

Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, ўз сарҳадлари, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, изчил ва барқарор ривожланиб бораётган замонавий мустақил давлатга айланди. Бугун жамиятимизда қандай ютуқ ва марраларга эришган бўлсак, уларнинг замирида биз танлаган ва бутун дунё эътироф этган, “Ўзбек модели” деб ном олган тараққиёт йўли турибди. Ана шу йулнинг ажралмас қисми бўлган, ёшларимизнинг онгу тафаккурини, ҳаётга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирган Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури таълим-тарбия соҳаси ривожи, ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. “ Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” деган шиор ҳаётимизда тобора ўзининг яққол ўз ифодасини топмоқда.

 

default МАНТИҚ ФАНИНИ“ ДАЛИЛЛАШ ВА ИСБОТЛАШ” БЎЛИМИ МАВЗУЛАРИНИ ЎҚИТИШДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 365

Туропова Севара Каттақуловна

(Термез, Узбекистан)

Бугунги кунда ёш авлодни, мутахассис кадрларни замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар, жумладан, мантиқий далиллаш ва исботлаш илми билан қуроллантириш мухим ахамият касб этади. Ёш мутахассисларнинг тафаккур маданиятини шакллантиришга алохида талаблар қўйилмокда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидланганидек, “Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини руёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ атворнинг андозаларини ўзгартириш Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”.

default МАФКУРАВИЙ ТАРБИЯНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШДА БАДИИЙ АДАБИЁТ ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 348

Абдурахмонова Салтанат Раҳматуллаевна

(Термиз, Ўзбекистон)

Бугунги воқелик миллий истиқлол ғояси тарғиботи масаласига алоҳида эътибор беришни талаб қилмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда мафкура тарғиботи энг долзарб масалалардан бирига айланганлигини инобатга оладиган бўлсак, унинг тарғибот-ташвиқотига ҳам янгича технологиялар, усуллар, воситаларни жалб қилиш фойдадан ҳоли эмас.

default МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 364

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўзбекистон)

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида маънавий юксалиш кенг маънодаги миллий тараққиётнинг ички тизимларини такомиллаштиришни тақазо этади. Бу жараён жамиятдаги маънавий муҳитга бевосита боғлиқ. Стратегик мақсад нуқтаи назаридан ҳам инсон ва жамият тараққиёти маънавият билан ўлчанади. Шунинг учун маънавий юксалиш ва миллий тараққиёт жараёни нафақат ривожланишнинг мезони, балки асосий мақсади ҳамдир. Шу боис, маънавий юксалиш ва миллий тараққиёт жараёнини ижтимоий-фалсафий феномен сифатида ривожланишнинг мақсади билан уйғунликда қараш мақсадга мувофиқ. Чунки, бу икки жараён жамиятнинг стратегик мақсадларига хизмат қилади, ўзининг хусусиятлари ва функционал вазифаларини белгилашда ушбу шу мақсадлардан келиб чиқади.

default НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 364

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўзбекистон)

Нақшбандия таълимоти асосида Баҳоуддин Нақшбанднинг Хожа Муҳаммад Порсо ва Алоуддин Аттор туфайли бизгача етиб келган қарашлари ётади. Бу ғоя қарашлар “Мақомати Нақшбандия” деб номланиб, нақшбандиянинг ҳамма шахобчалари учун асос бўлиб қолди. Бундан ҳокимиятга нисбатан муносабат мустаснодир. Хожа Аҳрор давридан бошлаб эса нақшбандия ҳокимият эгалари билан яқин муносабатда бўлиш орқали “уларнинг қалбига ҳукмрон бўлиб”, улар сиёсатига таъсир кўрсатиш билан халқ манфаатини ҳимоя қилиш нафақат мумкин, балки мажбурий деб билинди. Мана бу нақшбандияни ажратиб турган сиёсий фаоллиги даражасидир.

pdf ПРОЦЕС САМОТВОРЕННЯ КРІЗЬ ПРИЗМУ ФІЛОСОФІЇ ЗДОРОВ’Я Популярные

Владелец Число скачиваний: 345

Семенова Юлія Анатоліївна

Харківська державна академія фізичної культури,

м. Харків, Україна

Анотація.Створення себе – багатогранний процес, підґрунтям якого виступають тілесна самоідентифікація та самодетермінація. В умовах стрімкого розвитку сучасних технологій різноманітні можливості для змін та вдосконалення себе, перш за все, тілесно, все частіше погрожують здоров’ю й, навіть, життю людини. Автор розглядає деякі ситуації, в яких ця проблема постає найбільш гостро, та аналізує фактори, що впливають на виникнення конфлікту між прагненням до власного ідеалу й самозбереженням та турботою про здоров’я. Ключові слова:здоров’я людини, тілесна самоідентифікація, самодетермінація, біотехнології, спорт, тілесні практики.

pdf ТАБИАТ ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ ЯХЛИТЛИК ВА ЖАРАЁНЛАР ЗАМИНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 351

Турдибоев Бозор Худойбердиевич

(Термиз, Ўзбекистон)

Илмий адабиётларда «табиат» тушунчаси умумий, хусусий ва алоҳидалик кўринишларида, яъни кенг ва тор маъноларда ишлатилади. «Табиат» тушунчаси кенг маънода «объектив реаллик» тушунчалари билан айнанлаштирилади. У хусусийлик, кўринишда яъни «объектив реаллик» тушунчасига нисбатан алоҳида тор маънода ва «географик муҳит» тушунчасига нисбатан кенг маъноларда ҳам ишлатилади. «Табиат» тушунчаси алоҳида, яъни тор маънода «географик муҳит»ни ўзида акс эттиради. Табиат хусусийлик, яъни кенг маънода табиий моддий борлиқ ва табиий руҳий борлиқлардан иборат. Табиий моддий борлиқ анорганик табиат ва органик табиатдан ташкил топган. Органик табиат – биосфера одам танасини ўз ичига қамраб олади.

pdf ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИДА САНЪАТНИНГ АХАМИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 369

Маматқулов Элдор Сафарович

Тер ДУ Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси

Санъатни англаш инсонда ўзига хос маҳорат талаб этади. Шунинг учун устозларимиз «Санъат — инсон ақлу заковатининг буюк кашфиётидир» деб айтишган. Айни пайтда, «Санъат маҳоратнинг энг олий даражасида вужудга келади» деган пур маъно сўзларимиз ҳам халқимизнинг буюк хикматларидандир. Ҳакиқатан ҳам, санъатни тушуниш санъатни яратишдек мураккаб эканини билишимиз керак. Одатда, махсус маълумотга эга бўлмаган одамлар оддий тасвирларни санъат асари деб тушунадилар. Масалан, савдо расталаримиз пештаҳталаридаги реклама мақсадида намойиш қилинадиган турли хил расмлар ва хокозолар бунга ёрқин мисол бўла олади. Аслида, буларнинг биронтаси санъат асари ҳисобланмайди. Чунки санъат асарлари санъаткор томонидан маҳорат билан яратилиши шарт.