default ИСЛОМ МИНТАҚА МАДАНИЯТИ РИВОЖИДА МАҲМУД АЗ-ЗАМАҲШАРИЙ МЕРОСИНИНГ ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 302

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўзбекистон)

Ислом минтақа маданиятининг энг юксак қадрияти тавҳид эътиқодини бутун қудрати, мазмуни, амалий моҳияти ва кўлами билан англаб этиш минтақанинг илғор зиё эгалари учун неча асрлик юмуш бўлди. Бу йўлда минтақа маънавияти камолот йўлининг бир қатор пиллапояларини босиб ўтди. Улардан дастлабки поғонасини Сунна босқичи деб аташ мумкин.