Владелец Алина Число скачиваний: 352
Турдибоев Бозор Худойбердиевич
(Термиз, Ўзбекистон)
Илмий адабиётларда «табиат» тушунчаси умумий, хусусий ва алоҳидалик кўринишларида, яъни кенг ва тор маъноларда ишлатилади. «Табиат» тушунчаси кенг маънода «объектив реаллик» тушунчалари билан айнанлаштирилади. У хусусийлик, кўринишда яъни «объектив реаллик» тушунчасига нисбатан алоҳида тор маънода ва «географик муҳит» тушунчасига нисбатан кенг маъноларда ҳам ишлатилади. «Табиат» тушунчаси алоҳида, яъни тор маънода «географик муҳит»ни ўзида акс эттиради. Табиат хусусийлик, яъни кенг маънода табиий моддий борлиқ ва табиий руҳий борлиқлардан иборат. Табиий моддий борлиқ анорганик табиат ва органик табиатдан ташкил топган. Органик табиат – биосфера одам танасини ўз ичига қамраб олади.