default НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 304

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўзбекистон)

Нақшбандия таълимоти асосида Баҳоуддин Нақшбанднинг Хожа Муҳаммад Порсо ва Алоуддин Аттор туфайли бизгача етиб келган қарашлари ётади. Бу ғоя қарашлар “Мақомати Нақшбандия” деб номланиб, нақшбандиянинг ҳамма шахобчалари учун асос бўлиб қолди. Бундан ҳокимиятга нисбатан муносабат мустаснодир. Хожа Аҳрор давридан бошлаб эса нақшбандия ҳокимият эгалари билан яқин муносабатда бўлиш орқали “уларнинг қалбига ҳукмрон бўлиб”, улар сиёсатига таъсир кўрсатиш билан халқ манфаатини ҳимоя қилиш нафақат мумкин, балки мажбурий деб билинди. Мана бу нақшбандияни ажратиб турган сиёсий фаоллиги даражасидир.