default БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА ШАХС МАЪНАВИЯТИНИНГ АХЛОҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 299

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўбекистон)

Кишиларнинг билими ошиб, дунёқараши ўзгариб бориши натижасида жамиятда барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш, бошқача айтганда ижтимоий тартибни ўрнатиш ва сақлаб туриш мақсадида инсон ўзи учун иккита ижтимоий регуляторни, яъни ҳуқуқ ва ахлоқни ўйлаб чиқди. Ҳуқуқ ва ахлоқ одамлар ўртасидаги муносабатларни муросага солиш ва келиштириш орқали жамиятда тартиб ўрнатади. Агар одамлар ўртасидаги муносабат ҳуқуқ ва ахлоқ воситасида муросага солинмаса, жамият сон-саноқсиз зиддият, қарама-қаршиликлар ва урушлардан иборат бўлиб бундай жамият охир-оқибатда инқирозга юз тутади. Чунки, одамларнинг манфаатлари, қизиқишлари хилма-хил бўлиб, уларни қондириш жараёнида табиий равишда зиддиятлар келиб чиқади.