default МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 306

Қорабоев Нодирбек Мамаражабович

(Термиз, Ўзбекистон)

Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида маънавий юксалиш кенг маънодаги миллий тараққиётнинг ички тизимларини такомиллаштиришни тақазо этади. Бу жараён жамиятдаги маънавий муҳитга бевосита боғлиқ. Стратегик мақсад нуқтаи назаридан ҳам инсон ва жамият тараққиёти маънавият билан ўлчанади. Шунинг учун маънавий юксалиш ва миллий тараққиёт жараёни нафақат ривожланишнинг мезони, балки асосий мақсади ҳамдир. Шу боис, маънавий юксалиш ва миллий тараққиёт жараёнини ижтимоий-фалсафий феномен сифатида ривожланишнинг мақсади билан уйғунликда қараш мақсадга мувофиқ. Чунки, бу икки жараён жамиятнинг стратегик мақсадларига хизмат қилади, ўзининг хусусиятлари ва функционал вазифаларини белгилашда ушбу шу мақсадлардан келиб чиқади.