default МАНТИҚ ФАНИНИ“ ДАЛИЛЛАШ ВА ИСБОТЛАШ” БЎЛИМИ МАВЗУЛАРИНИ ЎҚИТИШДАГИ ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 306

Туропова Севара Каттақуловна

(Термез, Узбекистан)

Бугунги кунда ёш авлодни, мутахассис кадрларни замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар, жумладан, мантиқий далиллаш ва исботлаш илми билан қуроллантириш мухим ахамият касб этади. Ёш мутахассисларнинг тафаккур маданиятини шакллантиришга алохида талаблар қўйилмокда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидланганидек, “Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини руёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ атворнинг андозаларини ўзгартириш Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси, умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир”.