Владелец Алина Число скачиваний: 291
Элмуродова Гулрух
город Карши, республика Узбекистан
Грамматикага когнитив ёндашиш тил системасининг табиатидан келиб чиққан ҳолда моделлаштириш билан шуғулланади. Грамматикага когнитив ёндашувчи тилшунослардан бири Роналд Лангакер (1987, 1991) бўлиб, у когнитив принципларни лингвистик даражага кўтарди. Муаллиф ўзининг Cognitive Grammar назариясида умумий когнитология ва грамматика структурасидаги боғлиқикни тасвирлашга ҳаракат қилади. Мазкур йўналиш тадқиқотчиларидан Филмор, Кэй (1988), Лакофф (1987) Голдберг (1995, 2006), Крофт (2002) кабилар маълум бир тилдаги лингвистик бирикмаларни шаклан ва маъно жиҳатдан чуқурроқ тасвирлашга ўз эътиборларини қаратади.