Владелец Алина Число скачиваний: 318
Эргашева Раъно Тураевна
город Карши, республика Узбекистан
Когнитив тилшунослик ҳозирги пайтда кенг тарқалган (айниқса Европада) лингвистик тадқиқот йўналишларидан бўлиб, у 1970 йилларнинг иккинчи ярмида АҚШда пайдо бўлган. АҚШда мазкур йўналиш “Когнитив грамматика” деб юритилади. Бу инглиз тилшунослик анъанасида “Грамматика” атамасининг жуда кенг маънода ишлатилиши билан изоҳланади. Россияда эса бунга қўшимча қилиб “Когнитив семантика” деб аташади ва бундай номлашда мазкур тадқиқотлар йўналишининг келиб чиқишига ишора мавжуд.