Владелец Алина Число скачиваний: 285
Омонова Дилрабо, Наширова Шахноза
город Карши, республика Узбекистан
Сифатлар иштирок этган қўшма сўзларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу жараёнда сўз ясаш жараёнида кўзга ташланадиган уч хил ҳолат қўлланилар экан. 1) аналогия; 2) корреляция; 3) синтактик усул. 1). Биринчи усулда ясалажак сўзнинг тайёр модели олиниб, унга янгича маъно семаси берилади. Масалан: she was thick-fingered and thick-featured. Табиийки, аналогия усулида тузилган бу қўшма сўзлар асар қаҳрамонларининг характерини тўлароқ ёритиб бериш мақсадида қўлланиладиган стилистик воситадир. Қиёсланг: Soames Forsyte, flat-shouldered, clean-shaven, flat-cheeked, flat-waisted, yet with something round and secret about his whole appearance looked downward and aslant at... (Galsworthy J. The man of Property. - M., 1974, p. 40).