pdf ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ШАХС ДУНЁҚАРАШИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 288

МажитовМахмуд Абдимўмин ўғли

Термиз давлат университети

(Ўзбекистон, Термиз)

Глобаллашув жараёнининг тобора кенг кўламда намоён бўлиши жамият ҳаёти, кишилар турмуш тарзи ва менталитетига (янги эҳтиёжларнинг, коммуникация шарт-шароитлари ва шакллари, қадриятларнинг пайдо бўлиши, оммавий маданият намуналарини сингдириш орқали) жиддий таъсир кўрсатмоқда. И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта, кузатиши муқаррар» [1, б-113]. Шу боис глобаллашув жараёнининг ижобий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда унинг ғоявий-мафкуравий таъсиридан огоҳ бўлиш, айниқса, ёшларимизни бундай хуружлардан асраб-авайлаш ғояси муҳим аҳамият касб этади.