Матмуратова Гулноза Бахтияровна
Джизак, Узбекистан Жиззах Давлат Педагогика институти
“Табиатшунослик ва география” факулътети Биология ва УЎУ кафедраси ўқитувчиси
Мавзунинг долзарблиги. Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқдисодиётининг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси турли қишлоқ хўжалик ўсимликлари, шу жумладан техника экинлари етиштириш учун жуда қулай минтақалардан ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳар йили 3,4-3,5 млн. тонна пахта маҳсулоти етиштирилади [4]. Ғўза ҳосилдорлигини ошириш ва сифатини яхшилаш учун унинг зараркунандаларини ҳамда касалликларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари асосий ғўза экиладиган ҳудуд ҳисобланади, бу ҳудудларда бўртма нематодалар ғўзага жиддий зарар келтиради. Шунинг учун респбликанинг жанубий ҳудудларида бўртма нематодаларни чуқур ўрганиш ҳам назарий ва ҳам амалий аҳамиятга эга.