Қ.Д.У. Ўқитув чиси Суярова Наргиза Юлдашевна
Каршинского Государственного Университета (Узбекистан)
Бугунги кунда таржима соҳасида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинар экан, бу ўз-ўзидан пайдо бўлмаганлиги, халқимиз орасидан етишган маърифатпарвар кишилар, давлат ва жамоат арбоблари, атоқли ёзувчи, таржимон ва журналистларнинг фидойи меҳнати натижасида қўлга киритилганини унитиб бўлмайди. Шундай экан : Ўзбек ёзувчиларидан Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор,Хамид Олимжон, Миртемир, Асқад Мухтор, Зулфия, Рамз Бобожон, Мирмухсин, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов ва бошқалар ҳам бадиий таржимачилик соҳасида қалам тебратдилар.