Собирова Машхура Убайдуллаевна,
Садикова Дилдора Шукуллаевна
Фарғона, Ўзбекистон
Турмуш тарзи мураккаб, зиддиятли ҳаётий жараён сифатида шаклланиб, ривожланиб борар экан, ўзида субъектив ва объектив омиллар уйғунлигини ифода этади. Шу маънода турмуш тарзи билан муҳит ўртасидаги диалектик алоқадорликнинг табиати ҳақида сўз юритиш мумкин. Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда ижтимоий муҳитнинг роли беқиёс каттадир, бир томондан, одамлар ўртасида таркиб топган аъналар, одатлар, удимлар, оилавий муносабатлар, иккинчи томондан, инсонга бевосита таъсир қилувчи маданий, маърифий жараёнлар, иқтисодий ривожланиши ва, ниҳоят, сиёсий, ҳуқуқий, аҳлоқий меъёрлар ижтимоий муҳитнинг ички муҳити, йўналиши, таъсир воситалари ва усулларига боғлиқ ҳолда одамларнинг турмуш тарзи шаклланади.